Тарих
ЗАВОД ТАРИХИ
Республиканинг энг кекса корхоналаридан бири бўлмиш - Когон пахта тозалаш корхонаси XIX асрнинг охирларида, 1898 қуриб ишга туширилган. Йигирманчи асрнинг охирларида 20-30 йилларида корхона ҳудудида тола ишлаб чиқарувчи икки линия - кичик корхона фаолият кўрсатган. Биринчи линия (корхона) "Ярославская" номи билан аталган ва факат узун толалаи пахтани қайта ишлашга мослашган, унда 12 та ғулали (валикли) ва 6 та аррали жинлар ўрнатилган бўлиб, улар соатига ҳар бир арра сонига 2 килограммгача тола ажратиб, жуда кам унумдорликда ишлаган. Биринчи линияда ўрнатилган машина ва механизмлар 2 та буғ машинаси орқали ҳаракатга келтирилган. Пахтани жинларга, толани эса прессга қўл кучи билан етказиб берилган. Линияга "Грачёв) русумли винтли-пресс ўрнатилган бўлиб, унда тола ва линт навбатма-навбат прессланган. Бу линия 1940 йилгача фаолият кўрсатган.
Корхонанинг иккинчи линияси "Эмировская" номи билан аталиб, у ўттизинчи йилларнинг ўрталарида тўлиқ қайта қурилган ва Когон пахта тозалаш корхонасининг кейинги босқичдаги ривожланишларига асос бўлган. Қайта қуриш пайтида бу линияга ҳар арра сонига соатига 2,5 кг тола ажратадиган 5 та толаси аррадан шёткалар ёрдамида ажратиб олинадиган жинлар, 8 та 108 аррали линтерлар ҳамда 2 та "Андерсон-Клайтон" русумли айланма цилиндр шаклида огирлиги 118-120 кг дан ошмайдиган кип чиқарадиган пресслар ўрнатилган. Бу линияда ўрнатиилган машина ва механзмлар ҳар қайсиси 150 от кучига эга бўлган 2 та "Отто-Дейеис" русумли дизеллар орқали ҳаракатга келтирилган. Қайта қуришдан кейин корхона йилиги 4-5 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарган. Корхонанинг бош биноси 2 қават қурилган бўлиб, биринчи қават трансмиссия валлари, иккинчи қават эса асосий машина ва ускуналар билан банд бўлган. Барча машина ва механизмлар ўрнатилган буғ машиналари ва дизеллардан бинонинг биринчи қаватида ўрнатилган тарнсмиссион валлар ёрдамида кенг қалин тасмалар (ленталар) орқали ҳаракатланган. Кейинги йилларда пахта тозалаш саноатида янги серунум ускуналарининг яратилиши, пахта тозалаш корхонасини қуриш-қайта жиҳозлашзаруриятини туғдиради. Урушдан олдинги 1940 йилларда корхонада пахтани пневмотранспорт (ҳаво) ёрдамида ишлаб чиқаришга етказиб бериш жорий қилинди. 2ХДД русумли жинлар ўрнатилиб, улар ҳам ўз навбатида, яъни 1950 йилларга келиб 3ХДД жинларга, бир батареяли ОВП русумли тола тозалагичлар ўрнатилиб, кейинчалик улар ҳам ЗОВП тола тозалагичларга, ПО-160 русумли линтерларга алмаштирилди. Қабул қилинган пахта хом-ашёси ЧХ-ЗМ ва 6 А-12М русумли тозалагичларда тозаланиб, кейинги жинларга узутиладиган бўлди. Айланма цилиндр шаклида, кам оғирликда кип пресслаб чиқарувчи эски пресслар 550 тонналик куч билан ишловчи Б-374 русумли Новосибирск шаҳрида ишлаб чиқарилган серунум пресслар билан алмаштирилди. Шу йилларга келиб, электр подстанциялари қурилиб, корхона ташқи электр тармоқларига уланди ва тўлиқ электрлаштирилди. 1955 йилда корхоан 31 минг тонна тола ишлаб чиқарди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бу даражада ўсишига асосий сабаблардан бири оғир қўл меҳнати билан бажарилаётган ишларнинг тўлиқ механизациялаштирилгани бўлди. Тайёр маҳсулотлар омборида кипларни жойлаштиришда автопогрузчиклар, чигит ортишда КШП русумли пахта қабул қилиш масканларида эса пахтани қабул қилиб - тушуриш ва тиркамаларда ортиш учун ТЛХ - 18, ПТХ ва ПЛ русумли бунтлардан (ғарамлардан) пахтани тиркамаларга ортиш учун РБ ва РБД русумли бунторазборшиклар (ғарам бузғичлар) ишлатила бошланди.
1970-1980 йилларда корхонада 2 СБ-10 русумли қуритиш барабанлари, уларга иссиқ ҳаво (тепловой агент) етказиб берувчи суюқ ёқилғида ишловчи ТЖ-1,5 русумли теплогенераторлар, ЗХДДМ русумли жинлар, ПМП -160 ва 5 ЛП русумли линтерлар, янги механик шиббалар (трамбовкалар) ДА-8237 русумли янги пресслар ўрнатилиб, ХХ охирларига келиб корхона йилига 80-100 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлган 2 батареяли бақувват, катта корхонага айланди. Қуритиш-тозалаш цехи корхонанинг бош биносидан 60 метр узоқликда жойлашган булиб, пахтани қуритиш ва тозалаш ҳар қайсиси 2 та батареядан иборат бўлган 2та линияда бажарилган. Биринчи икки батареянинг ҳар қайсисига 6 тадан "Меҳнат русумли ва 1 тадан 1 ХК русумли пахта тозалаш ускуналари ўрнатилган. Қолган икки батареяга 2 та ПЛПХ русумли тўғри оқимли тизим ўрнатилган бўлиб, бу линияга қуйидаги ускуналар кирган: майда ифлосликлардан тозаловчи СЧ-2, 4 та йирик ифлосларни тозаловчи РХ русумли ускуна , сепаратор СС-15, майда ифлосликлардан тозаловчи СЧ-02. Поток линясида тозаланган пахта яна икки оқим билан пневмотранспорт ёрдамида ҳар қайсиси 4 тадан ЗХДДМ русумли жинлардан ташкил топган 2 батареяга паралел равишда етказиб берилади. Чигитдан ажратилган пахта толаси ҳар бир жинга ўрнатилган ЗОВП русумли тола тозалагичларда тозаланиб, ҳар бир жин батареяси учун алохида ўрнатилган ДА-8237 русумли прессларда прессланади.
Момиқ ажратиш цехида 4 батарея (қатор) 5 ЛП русумли линтерлар ўрнатилган. Биринчи иккинчи батарея 6 тадан жами 12 та лентердан кейинги икки батарея 5 тадан, жами 10 та лентердан ташкил топган. Жинларда толаси ажратилган чигит, линтерлаш учун биринчи батарея жинлардан биринчи ва учинчи батарея линтерларга , иккинчи батарея жинлардан эса иккинчи батарея жинлардан эса иккинчи ва тўртинчи қатор линтерларга шнек ва элеваторлар ёрдамида етказиб берилган.
Корхонада 2 та пресс цехи бўлиб, унинг биринчисида тола, иккинчисида эса ажратиб олинган момиқ ва бошқа хил толали чиқиндилар прессланган. Юқорида кўрсатилган технология билан корхонада 1999 йилгача ишлаган. Бу пайтга келиб, ўрнатилган барча ускуналар маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган эди.
ХХ аср бошида қурилган икки қаватли корхонанинг бош биноси ҳозирги замон талабларига жавоб бермай қолди, яъни цехлар тор булиб, вибрация, шовқин, чанлилик, ёруғлик даражалариҳозирги қуйилган меъёрий даражалардан бир неча бор юқори бўлиб корхонани капитла таъмирлаш билан бу муаммоларни ечишнинг иложи бўлмай қолган эди. Олдинлари 100 минг тоннадан ортиқроқ пахтани қайта ишлаётган корхона хом-ашёнинг етишмаслиги сабабли 1999 йилда атиги 35 минг тонна пахтани қайта ишлади. Натижада урнатилган ускуналарнинг факат ярми фаолият кўрсата бошлади. Корхона фаолиятидаги энг асосий кўрсаткич тола чикими 32,3 фоизни, 4 ва 5 -нав пахталарда эса 20-25 фоизни ташкил қилди, олинаётган чигит миқдори 45,3 фоизгача тушиб кетди. Тола ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун булаётган харажатлар режадагига нисбатан купайиб кетди. Энди корхонани тубдан қайт қуриш зарурияти тугилиб колди.
Рўй берган ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, корхонанинг ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган ҳудудида кейинги йилларда ишлаб чиқарилган янги технология ва замонавий техника билан жиҳозланган, юқори самарадорликга эга бўлган корхона қуриш ҳақида қарор қабул қилинди. 2000 йилда корхонани ҳозирги замон фан ва техника ютуқлари асосида тубдан қайт куришга киришилди. Олдиндан ишлатиб келинаётган чигит омбори биноси қайт қурилди ва бош бино учун мослаштирилди, ёнига эса18х30 метр ўлчамда пресс цехи қурилди. Бош бинода жойлашган цехлардаги чанг ва шовқин даражасини камайтириш учун энг кам транспорт системасини қўллаган ҳолда қуритиш-тозалаш, жин-линтер цехлари алоҳида қилиб тўсиқлар билан ажратилди. Барабанларда қуритилган пахта тозалаш машиналарига ва уларда тозаланган пахта жинларга механик усулда, яъни лентали транспортёр ёрдамида етказилди. Ускуналарни ўрнатиш даврида, зарурий ҳолларда баъзи бир машиналарни технологик жараёндан ишлаб чиқаришаг таъсир килмаган ҳолда ишдан тухтатиш учун айрим транспорт воситаларини чеклаб ўтиш системаси жорий қилинди. Янги корхонада 3 та 2 СБ-10 русумли куритиш барабанлари ўрнатилган бўлиб уларга фақат битта СС -15 русумли сепаратор орқали пахта туширилади. Қолган иккита қуритиш барабанларига уларнинг алоҳида-алохида параллел ёки кетма-кет ишлашларини таъминлаш учун пахта шнеги ва лентали қия транспортёр ўрнатилган. Учала куритиш барабанларининг қуритилган пахта тушадиган томони тозалаш цехи ичига 3 метр масофада киритилган булиб, ишлатилган иссик ҳаво (пахта куритиш агенти) "вихлопной потрубок" орқали тозалаш цехи томидан ҳавога чиқарилади.
Цех қурилишида барабанларнинг уч қисми бино ичига кириши учун ўтиш оралиғи қолдирилиб, барабанлар ўрнатиб бўлингач, бу жойларда герметик равишда беркитилган, қуритиш барабанлари ва тозалаш ускуналари орасида энг кам масофа қолдирилган бўлиб, бу транспорт йўлини камайтириш ва қиш пайтида қуритиш барабанларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик ҳисобига цехни иситиш имконини берди. Корхона кондицион - қуруқ пахтани қайта ишлаган пайтда барабанларсиз, резерв ўрнатилган сепаратор ва шнек орқали пахтанинг тўғридан-тўғри тозалаш машиналарига тушишига мослаштирилган. Пахтани тозалаш учун 2 та УХК линияси паралел жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир линияда 4 тадан тозалаш секцияси ва 1 та чиқинди таркибида кетаётган пахта бўлакларига (летучкани) қайтариб олиш учун РХ русумли регенератор ўрнатилган. Тозалаш цехида тозаланган пахта йигувчи ва кия лентали транспортёрлар орқали жин батареяси устида ўрнатилган ШХР русумли таркатувчи шнекга кўтариб берилади. Тозалаш цехида ускуналарнинг бундай жойлашуви қўшимча ўтувчисиз яъни йўл-йўлакай пахтанинг етказилишини таъминлайди. Цехдаги металлконструкциялар ва эстокадалар имкон даражасида енгиллаштирилган бўлиб, цехни эстетик жиҳатдан кўркамлаштиради. Цехлардаги машина -механизмлар, девор ва томлар ҳозирги замон дизайнлари асосида бўялган. Жин - линтер цехига 3 дона ДП-130 жинлар бир батарея қилибжойлаштилган ва уларга 3 дона 1 ВП русумли тола тозалагичлар тиркалган. Линтерлар 2 батарея қилиб жойлаштирилиб, ҳар батареяга 5 тадан 5 ЛП русумли линтерлар ўрнатилган. Цехдаги барча машина ва механизмлар илмий ишлаб чиқариш маркази тайёрлаган регламент ва меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилганбўлиб, шнек элеватор, аспирация системаси ва бошқа ускуналарнинг технологик жараён ва санитария меъёрий талаблари асосида бир-бирига монанд равишда ишлаши таъминланган.